Буни қарангки, “Боруссия” ҳужумчиси Миши Батшуайи иккита рақам остида ўйнамоқда.
Аслида, ҳужумчи 44-рақамни танлаганди. Аммо у Европа лигаси доирасида 42-рақамда тўп суряпти. “Calciomercato” нашри бу ҳолатга ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, “Боруссия” Европа лигаси қайдномасига 44-рақамда Тилл Шумахерни киритган. Бироқ Шумахер бошқа клубга ўтиб кетди. УЕФА эса еврокубокларда битта рақамга иккита футболчи эгалик қилишини тақиқлаган.