Суперлиганинг иқтисодий жиҳатдан бақувват клублари халқаро ўртоқлик учрашувларини асосан хорижда ташкил этилган йиғинлари доирасида ўтказиши одат тусига кирган.
Бошқа клублар эса иқтисодни тежаш мақсадида рақиб сифатида маҳаллий жамоалар билан тил топишади. Шундай вазиятлар бўладики, юртимизга хорижий клубларнинг ўзлари ташриф буюришмоқда ёки жамоаларимизнинг ўзлари катта маблағ талаб этмайдиган яқин давлатларга сафар этишиб, ўша ернинг кучли клублари билан назорат ўйинларини ўтказмоқдалар. Шундайлардан бири ўтган йили биринчи лигани иккинчи ўрин билан якунлаган Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси қўшни Қирғизистон давлати Ўш шаҳрининг “Олой” жамоаси билан сафарда ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Унда фарғоналиклар кичик устунликка эга бўлишди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида «Олой» жамоаси дарвозасига гол киритиб, 0:1 ҳисобида ғалабага эришишди.
Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси Қирғизистондан қайтган бир пайтда юртимизга Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби ташриф буюрган. Душанбеликлар мамлакатимизда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказиши жараёнида қатор ўртоқлик учрашувлари уюштириш бўйича клубларимиз билан келишиб ҳам қўйган. Режага кўра белгиланган ўйинлар:
18 февраль
«Истиқлол» - «Қўқон-1912»
20 февраль
«Истиқлол» - «Сўғдиёна»
21 февраль
«Истиқлол» - «Оқтепа»
23 февраль
«Истиклол» - «Қизилқум»
25 февраль
«Истиқлол» - «Сурхон».