Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Нефтчи" - "Қизилқум" 1:1 (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Тошкентдаги тўртинчи ўртоқлик баҳсида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши ўйнади. Беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашди. Шундай қилиб "Нефтчи" жамоаси охирги 4 та ўйиннинг 3 тасида дуранг натижа қайд этди. Бир ғалаба "Металлург" билан ўйинда кузатилди. Янги таркибни шакллантираётган мураббийлар штаби учун Тошкентдаги йиғин айни муддао бўлмоқда.

Учрашув борасида фикр билдирадиган бўлсак, "Нефтчи" баҳсдан баҳсга ўз ўйинини кучайтириб бормоқда. "Қизилқум"га  қарши учрашувда ҳам кўплаб хавфли вазиятлар юзага келганини айтиб ўтиш ўринлидир. Айниқса олдинги чизиқда Амиржон Сафаров ва Вячеслав Сушкинлар бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Ўйинда тезкор гол киритилди. Абдужамол Исроилов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб ташлаб берди. Марказда турган Сафаров ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилиб, боши билан дарвозага зарба берди ва гол. 1:0. "Қизилқум"нинг жавоб голи ўзини узоқ куттирмади. 39-дақиқада навоийликлар сафида Гужа Григалашвили Абдужалилов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда "Нефтчи" мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Абдужалилов, Сафаров ҳамда Абдулҳақовлар ўрнига Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов ва Жалил Кимсановлар майдонга туширилди. Ундан ташқари учрашув бош ҳаками Вадим Агишев кутилмаган қарорни амалга оширди. "Нефтчи" ҳимоячиси Аваз Агалиев ўйин пайти майдон ташқарисида турганлар билан тортишгани учун қизил карточка олди. Унинг ўрнини тўлдириш мақсадида Авазбек Ўлмасалиев баҳсга қўшилди.

Навбатдаги 45 дақиқаликда Отабек Аҳмаджонов, Сунатилло Эрматов ва Жасур Азимовларда кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шу қатори Фарғона жамоаси ижросида бир қатор узоқдан хавфли зарбаларга шоҳид бўлдик. Аммо ўйин охиригача қулай вазиятлар бўлгани билан бошқа гол киритилмади.

"Нефтчи" мураббийлар штаби баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланишди.

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Искандар Шойкулов, Жасур Азимов, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Амирбек Сафаров. Вячеслав Сушкин.  

Заҳира: Виталий Мирный, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов, Элёр Мамасолиев,

 "Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 18:29, 17.02.2018.
Ўқилди: 2064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.