Кириш Регистрация

Коклен «Арсенал»да 10 йил қила олмаган ишини «Валенсия»да уддалади

Баҳо:
+ | -

Январь ойининг бошида «Валенсия» клуби «Арсенал» жамоасидан ярим ҳимоячи Франсис Кокленни 13,5 миллион евро эвазига сотиб олди.

26 ёшли франциялик футболчи «Валенсия» клубида илк голини киритди. Коклен «Малага» клубига қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирди, сўнгги дақиқаларда эса умуман ғалабани илиб кетишди (2:1).

Коклен 2008 йилдан 2018 йилгача «Арсенал» сафида барча мусобақаларда 160 та учрашувда иштирок этган ва бирор маротаба ҳам гол урмаган. Испанияда эса Франсис 7-баҳсида гол урди.

Айтиб ўтиш лозимки, Коклен 2013 йили «Фрайбург» сафида ижара асосида тўп сурган ва гол уришга муваффақ бўлган эди.

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 10:38, 19.02.2018.
Ўқилди: 4651 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.