Кириш Регистрация

«Локомотив» бугун ОЧЛ финалчисига қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -1

Бугун қитъамизда ОФК Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқич 2-тур ўйинлари старт олади. Мамлакатимиз чемпиони – “Локомотив” Эронда “Зоб Оҳан” жамоаси меҳмони бўлади. Анчагина қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган мазкур беллашув “Фуладшаҳр” стадионида ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, “Зоб Оҳан” клуби Исфаҳон провинциясининг 2та машҳур клубидан биридир. Унинг энг асосий рақобатчиси – “Сепаҳон” жамоаси саналади. “Зоб Оҳан” ушбу провинция маркази Исфаҳондан 25 километр узоқликдаги Фуладшаҳр туманида жойлашган. Ушбу жамоага маҳаллий пўлат қуйиш компанияларидан бири ҳомийлик қилади. Жамоа лақаби – “тимсоҳлар” жамоаси.

“Зоб Оҳан” жамоаси анча вақтдан буён Эроннинг етакчи клубларидан бири саналса-да, ҳали ҳеч ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритмаган. Жамоа фақат 3 марта кумуш медалларга эга чиққан. Лекин “Зоб Оҳан” Чемпионлар Лигасида анча шов-шув кўтаришга муваффақ бўлган. Эронликлар 2010 йилги мавсумда қитъа Чемпионлар Лигасининг финалига қадар етиб бориб, фақатгина сўнгги ўйинда Жанубий Кореянинг “Сеонгнам” жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

ОЧЛ-2018да эса “Зоб Оҳан” мағлубият билан мусобақани бошлади. Жамоа 1-турда сафарда “Ад-Дуҳайл”га мағлуб бўлди – 1:3.

Таъкидлаб ўтамиз, бугунги беллашув Тошкент вақти билан соат 17:30да старт олади. Ўйинни хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Осиё Чемпионлар Лигаси-2018
“B” гуруҳи. 2-тур. Исфаҳон (Эрон). “Фуладшаҳр” стадиони. 17:30
“Зоб Оҳан” (Эрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Ҳакам ёрдамчилари: Хуо Вейминг (Хитой) ва Ванг Дексин (Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Масуд Туфаелич (Сурия)
Учрашув комиссари:  Анварул Ҳуқ (Бангладеш)
Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим ас-Саидий (Ироқ)

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:25, 19.02.2018.
Ўқилди: 4481 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик