Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Англия кубоги. «Манчестер Сити» мусобақадан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Англия кубогининг нимчорак финал босқичида кутилмаган натижа қайд этилди. Мавсумни юқори савияда ўтказаётган "Манчестер Сити" учинчи дивизион клубига ютқазиб қўйди.

"Уиган"га қарши ўйинда "шаҳарликлар" тўла устунликка эга бўлишди, тўпни назорат қилишди, аммо рақиб дарвозасини ишғол этиш уларга насиб этмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам "Сити" ҳимоячиси Делфни майдондан четлатди.

Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, Гвардиола шогирдлари иккинчи таймда ҳам ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. "Уиган" эса бутун жамоа бўлиб ишончли ҳимояланишда давом этди. Мезбонлар иккинчи бўлимда атиги бир марта ҳужумга ўтишди ва уни гол билан якунлашди.

"Манчестер Сити" қолган вақт давомида мағлубиятдан қутулиб қола олмади.

Англия кубоги, нимчорак финал
Уиган – Манчестер Сити 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 79 Григг.
Уиган – Уолтон, Берн, Данкли, Элдер, Перкинс, Бирн, Пауэлл (Фултон, 27), Пауэр, Робертс (Жейкобс, 55), Григг, Мэсси (Колклаф, 77).
Манчестер Сити – Браво, Лапорт, Стоунз, Данило, Делф, Сильва (де Брюйне, 65), Фернандиньо, Бернарду Силва, Гюндоган, Сане (Уокер, 46), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Мэсси (59), Фултон (69), Элдер (71), Уолтон (84), Пауэр (90).
Четлатиш: Делф (45).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:59, 20.02.2018.
Ўқилди: 8720 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик