Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

АГМК Туркиядан қайтди ва Тошкентда йиғин бошлади

Баҳо:
+ | -

Олмалиқликлар Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилган ва анча вақт давом этган ўқув-машғулот йиғинидан қайтиб келди. Виктор Кумиков шогирдари Анталияда олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди ва буларнинг 1тасида ғалаба, 4тасида дуранг ҳамда 1тасида мағлубият қайд этди. Жумладан, Туркманистон чемпиони “Олтин аср” (3:1) жамоаси устидан ғалаба қозонган бўлса, Россия 2-дивизиони вакили “Нефтехимик” (0:2)ка имкониятни бой бериб қўйди. Венгрия 2-дивизион вакили “Сегел-2011” (1:1), Украинанинг “Заря” (1:1) ва “Гелиос” (0:0) ҳамда  Грузиянинг “Рустави” (1:1) клублари билан дуранг ўйнади. 

Футболчилар йиғин давомида тўлиқ жисмоний ва назарий машғулотларда иштирок этишди.   5 нафар легионер билан шартнома тузилди. Қирғизистонлик Павел Матяш (“Мазия”, Мальдив ороллари),  сербиялик Владимир Бубанья (“Земун”, Сербия) ва Йован Жокич (“Атирау”, Қозоғистон), молдовалик Вадим Чемиртан (“Бунёдкор”) ҳамда беларуслик Владислав Кашминин.  Вадим Чемертан айнан БААдаги йиғинга бориб қўшилди, Кашминин эса ўтган йили ҳам АГМК таркибида ўйнаган. АГМК янги мавсумга сўнгги тайёргарлик ишларини икки кунлик дам олишдан сўнг бугундан Тошкентда давом эттиришяпти. 1 мартга қадар Суперлига вакилларидан бири билан сўнгги назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилмоқда.  26 февраль куни футболчилар жисмоний нормативлар топширишади. Бу орада янги қабул қилинган футболчиларни оммага таништириш маросими ҳам ташкиллаштирилади.

АГМК бу йил ҳам JOMA билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Жамоа раҳбарияти томонидан тасдиқланган логотип сингари сариқ ва қора ранглардаги либослардан фойдаланади. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 13:13, 21.02.2018.
Ўқилди: 2431 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик