Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини ҳақида бош мураббий қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

“Бургутлар”нинг Тошкентдаги икки ҳафталик ўқув-йиғин машғулоти ниҳоясига етди. Энди “Андижон” жамоаси навбатдаги тайёргарлик босқичини ўз қароргоҳида ўтказади.

 Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Элдор Сакаев шундай деди:

-  Бизнинг тайёргарлигимиз режа бўйича кетяпти. “Қизилқум”га қарши ўйнадик ва энди футболчиларга икки кунлик дам берамиз. Кейин 18 февралда Андижонда тўпланамиз. Билишимча, Андижон вилояти “Ҳокими Кубоги” мусобақаси ўтказилади. Жамоамиз билан ушбу турнирда қатнашмоқчимиз. Умуман олганда, Тошкентдаги йиғинимиз яхши ўтди. Аммо ҳали ўзимиз ўйлаган режаларни тўлиқ амалга оширганимиз йўқ. Айниқса, таркибимизга яна янги ўйинчиларни қўшишимиз керак. Жамоамизга яхши савиядаги ҳужумчини таклиф этмасак бўлмайди.

Маълумки, таркибга кўплаб янги ўйинчилар қўшилди. Уларнинг аксарияти билан шартномалар ҳам имзоланди. Элдор Усмонович бу ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

-  Ҳа, бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоладик, - дейди Сакаев. - Лазиз Убайдуллаев, Муҳиддин Худоёров, шунингдек, андижонлик ёш, иқтидорли дарвозабон Жавоҳир Қиличевни ҳам жамоага қайтардик. Бундан ташқари, яна бир андижонлик футболчи Хушнуд Авиловни ҳам жамоамизга таклиф қилдик. Шуларга ўхшаган маҳаллий, келажаги порлоқ ўйинчилар билан ишлашга ҳар доим тайёрмиз. Яна шартнома имзолаган ўйинчилар ҳақида тўхталадиган бўлсам, Сирож Ҳамроев, Элдор Бойматов, Маъруф Зокиржонов, Суннат Мамадалиев, Суннат Абдуллажонов каби футболчиларнинг ҳам янги мавсумни “Андижон”да ўтказиши аниқ бўлди. Шу кунларда яна бир ҳужумчи масаласини ҳал қилишимиз керак. Қолаверса, 1999 йилда туғилган 2-3 нафар истеъдодли ўйинчиларни ҳам танлаб олишимиз лозим.

Яна бир гап: “Андижон” клубига хорижлик ўйинчиларнинг таклиф этилиши борасида ҳам гап-сўзлар юрганди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда бош мураббийдан ушбу масалага ҳам ойдинлик киритишини сўрадик.

-  Про-лигада легионерлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мен асосан ўзимизнинг ўйинчиларни ўйнатишни хоҳлайман. Яхши легионерлар кимлар? Булар – Артур Геворкян, Кахи Махарадзе, Драган Черан, Игорь Голбан...шуларга ўхшаган хорижлик футболчилар катта пулга келишади. Айниқса, Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клублар кучлироқ легионерларни олиб келишади. Аммо ўртача савиядаги футболчиларни нима кераги бор? Ундан кўра ўзимизнинг ўйинчилар ўйнагани яхши эмасми? Керак бўлса, Авилов, Қиличев каби ёшларимиз ўша ўртача легионерлардан кўра яхшироқ ўйнашади.

Дарвоқе, таркибга қўшилаётган ҳамма ўйинчилар ҳам “Андижон”нинг расман аъзосига айланишмаяпти. Мураббийларга маъқул келмаганларига жавоб бериляпти.

-  Маъруф Муродов билан Алибек Туропов жамоамиздан кетишди. Ҳозирча шулар. Аваз Агалиев билан Алишер Саматовнинг масаласи ҳозирча очиқ турибди, - дейди Элдор Сакаев.

Энди Андижонда олиб бориладиган машғулотлар тайёргарлик босқичининг якуний қисми бўлиб хизмат қилади. Шу сабабли бу сафарги йиғинда эътибор кўпроқ нимага қаратилиши ҳақида ҳам бош мураббий гапирди.

-  Андижонда функционал тайёргарлик бўйича ҳам ишлаймиз. Янгича тактик схемалар устида изланишлар олиб борамиз. Тошкентдаги йиғинимизда жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратгандик. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказиб яна ўйинлар ҳам ўтказдик. Иложи борича кучлироқ жамоаларга қарши ўйнадик. Футболчиларимизга айнан шундай рақиблар керак эди. Чунки суперлига иштирокчилари билан ўйинлар ўтказиш биз учун ҳар томонлама фойдали. Янги келган ўйинчиларни ўша учрашувларда синаб кўрдик. Масалан, Агалиев, Саматов каби футболчилар сафимизга энди қўшилишгани боис уларнинг мослашишига бироз вақт керак.

-  Вилоят ҳокими бизнинг олдимизга максимал даражадаги мақсадни қўйган. Буни ортиқча муҳокама қилмасдан вазифани бажаришимиз шарт. Футбол мухлислар учун. Агар биз ишқибозларимизни хурсанд қилсак, умид қиламанки, натижа ҳам бўлади.

 «Андижон» матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:01, 21.02.2018.
Ўқилди: 1942 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.