“Зенит” клуби ҳужумчиси Александр Кокорин “Селтик” билан жавоб ўйинида (3:0) учинчи голга муаллифлик қилди.
Ушбу гол 26 ёшли форварднинг жорий мавсум Европа Лигасидаги 9-голи сифатида қайд этилди.
Гап шундаки, Кокорин мусобақадаги тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Россиялик ҳужумчидан “Атлетик” тўпурари Ариц Адурис битта кўп гол урган ва у айни вақтда, мусобақанинг яққол тўпурари ҳисобланади.
Булардан ташқари, Андре Силва (“Милан”) ва Ричмонд Боачи (“Црвена Звезда”) лар 8 тадан гол уришган.