Украина миллий антидопинг маркази «Шахтёр» ҳимоячиси Дарио Срнани допингга қарши қоидаларни бузгани учун 17 ойга катта спортдан четлаштирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, миллий антидопинг маркази допинг намунада чиққан ижобий натижада ўйинчининг катта айби бор, дея ҳисобламаган. Срнанинг тан олишича, антидопинг қоидаларини атайин бузмаган. Миллий антидопинг маркази ўйинчи тушунтиришларини ҳисобга олди, шунингдек, у ижобий допинг намуна ҳақида хабарлар пайдо бўлганидан сўнг ўз клуби учун майдонга тушишдан кўнгилли равишда воз кечгани эътиборга олинди. Ҳимоячи сентябрь ойида «Шахтёр» учун майдонга тушишдан воз кечганди.
Срнанинг четлаштириш муддати 2017 йилнинг 22 мартидан ҳисобланади. 35 ёшли хорватиялик футболчи 2018 йилнинг 22 августидан аввал майдонга туша олмайди.