"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "МЮ"нинг собиқ футболчиси Рой Киннинг Жек Уилшир ҳақида айтган гапларига изоҳ берди.
Европа лигасида "канонирлар"нинг "Эстерфунд"дан учраган мағлубиятидан сўнг Кин Уилширни "дунёдаги энг нарзи ошириб юборилган ўйинчи" деб атаган эди.
"Жекни яхши ўйинчи деб ҳисоблайман. Кеса бутун жамоа ёмон ўйнади, шунинг учун Уилширга қийин бўлди. Бу нарса ҳамма билан содир бўлиши мумкинлигини Кин яхши билади", - дейди Венгер.