Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

«Атлетико» Альварес ўрнига ЖЧ финалчисини олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал Сосьедад» ҳужумчиси Микель Оярсабаль Мадриднинг «Атлетико» клуби трансфер нишонига айланди.

Diario Sport хабарига кўра, «матрасчилар» Испания терма жамоасининг 29 ёшли футболчиси бўйича аллақачон «ижобий» музокаралар ўтказган. Жаҳон чемпионати якунлангач, «Атлетико» ҳужумчи трансфери устида фаол ишни бошлаши кутилмоқда.

Микель Оярсабаль Диего Симеоне жамоасида «Барселона» даъвогарлик қилаётган Хулиан Альвареснинг ўрнини эгаллаши тахмин қилинмоқда. Аргентиналик футболчи ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириш истагини омма олдида маълум қилган эди.

Якшанба куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 финалида Оярсабаль сафида бўлган Испания терма жамоаси айнан Альварес ҳаракат қиладиган Аргентинага қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:07, 17.07.2026.
Ўқилди: 2174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик