Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё чемпионининг голи “Металлург”га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Жума куни Бекободнинг “Металлург” жамоаси Қибрайдаги ўқув-машғулот маскани машғулот майдонида янги мавсум олдидан сўнгги кўрик учрашувини ўтказди. Рақиб ўтган мавсум чемпионатда еттинчи ўринни эгаллаган Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди. Қизиқарли, муросасиз руҳда утган учрашувда бекободликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини ҳал этувчи голни пойтахт вилояти вакиллари стандарт вазиятдан киритишди. 74-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Аббос Отахонов боши билан уриб рақиб дарвозаси тўрига туширди.

Бекободликлар рақиблари дарвозасини шундан кейин ҳам ишғол этишга муваффақ бўлишганди. Бироқ Зоҳид Абдуллаевнинг киритган голини қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолади ва инобатга олмади. Бундан ташқари ҳам бекободликлар яна бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида учрашув қаҳрамонларидан бири сифатида “Металлург” посбони – Зафар Сафаевни ҳам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Боиси у камида уч-тўрт вазиятда жамоасини муқарра голлардан сақлаб қолди. Икки марта эса тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Мураббийлар шу куни “Металлург” таркибида шуғулланаётган барча ўйинчиларга майдонга чиқиш имкониятини беришди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:41, 24.02.2018.
Ўқилди: 2673 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.