Хабарингиз бор, февраль ойининг илк кунларидан бошлаб “Сўғдиёна” Тошкентда мавсумга тайёргарликни олиб борди. Ҳозирлик давомида Александр Мочинов бошчилигидаги мураббийлар штаби селекция ишларини олиб бориб жамоага янги футболчиларни жалб қилди.
Футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсадида мураббийлар штаби бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. “Сўғдиёна” Тошкентдаги йиғин давомида “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Сурхон” ва Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби билан назорат учрашувларини ўтказди.
Машғулотларда қатнашиб келган айрим футболчилар билан хайрлашилган бўлса-да, жамоа келган янги футболчилар билан расмий шартномалар имзоланди.
“Сўғдиёна” Тошкентдаги йиғини давомидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказди. Рақиб эса “Сурхон” жамоаси бўлиб, жамоа бу сафар ҳам “Сурхон”ни мағлуб этишни уддалай олди. Бу жамоанинг Тошкентдаги йиғин давомида ўтказган сўнгги ўртоқлик учрашуви бўлди.
Александр Мочинов жамоага қисқа муддатли таътил эълон қилди ва бугун, 24 февраль куни жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилиб, Супер лиганинг илк турдаги рақиби “Пахтакор” га қарши баҳсга тайёргарликни давом эттиради.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати