Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ла лига. BBC триосининг голлари «Реал»нинг ғалабасини таъминлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳозирда юқори формага кириб олганини исботлашда давом этмоқда. "Қироллик клуби" Ла лиганинг 25-тури доирасида ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда жамоалар нисбатан очиқ ўйин намойиш қилишди. "Қаймоқранглилар"нинг имкониятларга эга бўлгани табиий ҳолат, аммо, кутилмаганда, меҳмонлар ҳам танаффусга қадар кўпгина вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ улардан фойдаланишда "Алавес" футболчиларига маҳорат етишмади.

Тайм тугашига арафасида Бензема рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва товони билан ўз ортида турган Роналдуга етказди. Криштиану чап оёқда аниқ зарба билан дарвоза бурчагини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг старти мадридликлар учун омадли келди. Бензема майдон марказида тўпни меҳмон футболчисидан олиб қўйди ва қарши ҳужумга асос солди. Унинг узатмасидан кейин Бэйл жарима майдончасига кириб бориб, яқин бурчакка тўпни жойлади.

Баҳснинг 61-дақиқасида Васкеснинг узатмасидан кейин Роналду жамоасининг учинчи голини уришга муваффақ бўлди. Ўйин сўнгида эса мезбонлар пенальти ишлашди. Кутилмаганда, Криштиану 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини Бенземага берди. Учрашув давомида кўп вазиятлардан фойдалана олмаган Карим, бу сафар рақиб дарвозасини забт этишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" ўз очколарини 51тага етказиб олди.

Испания Ла лигаси, 25-тур
Реал Мадрид – Алавес 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 44 Роналду, 2:0 – 46 Бэйл, 3:0 – 61 Роналду, 4:0 – 89, пенальти Бензема.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Тео, Карвахаль, Варан, Васкес, Каземиро (Льоренте, 80), Ковачич (Себальос, 73), Бэйл, Бензема, Роналду.
Алавес – Пачеко, Лагуардиа, Дуарте, Руано, Эли, Торрес, Ману Гарсия (Медран, 63), Педраса (Ибаи Гомес, 62), Перес, Гвидетти (Бурги, 74), Собрино.
Огоҳлантиришлар: Перес (5), Собрино (20), Льоренте (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:10, 24.02.2018.
Ўқилди: 5757 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4489]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4303]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2464]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2284]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2015]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1973]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1572]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1561]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1496]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик