Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ла-Лига. «Барселона» ўз майдонида «Жирона»ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати 25-турининг бугунга белгиланган сўнгги баҳсида «Барселона» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Аввалига, 3-дақиқада каталонияликлар мудофаа чизиғининг хатоси туфайли меҳмонлар ҳисобни очишди. Кристиан Порту Тер Штегенни бирга-бир вазиятга чиқиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо “Барселона” мазкур голдан сўнг ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча, тезда ҳисобни тенглаштира олди. Лионель Мессининг супер-узатмасидан сўнг Луис Суарес мувозанатни тиклади. Шундан сўнг мезбонлар бирин кетин голлар уришни бошлашди.

30 ва 37-дақиқаларда Лионель Месси чиройли голлари эвазига жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Тайм сўнгида Коутиньонинг узатмасидан кейин Луис Суарес учрашувдаги иккинчи голини киритди ва биринчи 45 дақиқалик 4:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам кутилганидек, майдон эгаларининг хавфли ҳужумлари билан старт олди. 66-дақиқада Филиппе Коутиньо Ла-лигадаги дебют голини киритишга муваффақ бўлди. Бразилиялик футболчи олис масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

76-дақиқага келиб, Дембеленинг Суаресга оширган узатмасидан сўнг якуний ҳисоб ўрнатилди – 6:1. Уругвайлик футболчи ўйинни хетт-рик билан якунлади.

Испания чемпионати. 25-тур.

Барселона – Жирона 6:1 (4:1)

Голлар: 0:1 – 3 Порту, 1:1 – 5 Суарес, 2:1 – 30 Месси, 3:1 – 36 Месси, 4:1 – 44 Суарес, 5:1 – 66 Коутиньо, 6:1 – 76 Суарес.

Барселона: тер Стеген, Пике (Вермален, 64), Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Бускетс (Паулиньо, 69), Ракитич (Серхи Роберто, 77), Коутиньо, Дембеле, Месси, Суарес.

Жирона: Буну, Рамальо, Эспиноса, Хуанпе, Адай (Планас, 46), Порту (Дуглас Луис, 70), Понс, Гарсия (Алейш Гарсия, 63), Гранель, Маффео, Лосано.

Огоҳлантиришлар: Хуанпе (62), Альба (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:43, 25.02.2018.
Ўқилди: 7877 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4489]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4303]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2464]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2284]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2015]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1973]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1572]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1561]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1496]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик