"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия лигаси кубоги финалида "Арсенал" билан учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Футболчилик давримда Венгернинг қўл остида ўйнашни истагандим. Мен унга қўнғироқ қилдим ва у мени уйига таклиф қилган эди. У ўзини жуда мулойим тутди. Мен премьер-лигада унинг қўл остида ўйнаш истагимни билдирдим. Балки, ўзимга ортиқча ишониб юборгандирман, аммо у юмшоқлик билан таркиб шаклланиб бўлгани ва бўш жой йўқлигини айтган эди. Мен буни тўғри тушунганман, шунинг учун орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола футболчилик фаолиятини "Барселона"да ўтказган.