Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

А серия. «Рома» ўз уйида «Милан»га ютқазди (видео)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 26-тури доирасида марказий ўйин Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар — "Рома" клуби ўз майдонида "Милан"ни қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.

Ўйин давомида римликлар ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Танаффусга қадар "россонери" ишончли ҳимояланди ва рақибга хавфли вазият яратиш имконини бермади.

Иккинчи таймнинг илк дақиқалари меҳмонлар учун омадли келди. Миланликлар Кутроненинг голи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Шундан сўнг ҳам Гаттузо шогирдлари ҳимояланишда давом этишди ва қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида бўлишди. Уларнинг бу тактикаси яна бир марта ўз самарасини берди. Баҳснинг 74-дақиқасида Калабрия "Рома" дарвозасини ишғол қилди.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Рома" 50 очко билан 5-ўринга тушиб қолган бўлса, "Милан" "Сампдория" билан бирга 6 ва 7-ўринларни бўлишиб турибди. Гаттузо жамоасининг "А" сериядаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси 8та учрашувга етди.

Италия А серияси, 26-тур
Рома – Милан 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 48 Кутроне, 0:2 – 74 Калабрия.
Рома – Алиссон, Бруно Перес, Манолас, Фасио, Коларов, Пеллегрини (Жерсон, 80), Стротман, Наингголан (Джеко, 64), Ундер (Дефрель, 73), Шик, Перотти.
Милан – Доннарумма, Калабрия, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Биглия, Бонавентура (Монтоливо, 90), Сусо (Борини, 82), Кутроне (Калинич, 67), Чалханоглу.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:53, 26.02.2018.
Ўқилди: 4500 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5098]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3461]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3065]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2541]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1716]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1667]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1633]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1601]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1579]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1562]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик