Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Рустам Ашурматов ЙПХ ходими томонидан нега тўхтатилганини айтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё чемпионатида мувафаққиятга эришгач, Президентимиз томонидан "Малибу" автомобили совға қилинди.

Ушбу ғолиблик уларни халқ орасида яна ҳам машҳурроқ қилгани бор гап. Айниқса, "Президент совғаси" деб ёзилган оқ рангли "Малибу"ни кўрган одам борки, унинг бошқарувида ё Осиё чемпиони ёки унинг яқин инсони эканлигини яхши тушунади.

Хуллас, бугун "Президент совғаси"ни миниб юрган азаматлар халқнинг назарида, уларга кўча-кўйда ҳавас билан боқувчилар, уларни кузатувчилар талайгина.

Бугун ижтимоий тармоқларда ана ўша "Президент совғаси"дан бирининг олдида турган Осиё чемпиони Рустам Ашурматов ҳамда Йўл патрул хизмати ходими сурати жуда тезликда тарқалди.

Ҳар қайси сайт, ҳар бир фойдаланувчи ушбу суратга ўзича изоҳ берди, уни ўзича талқин қилди.

Кимдир Рустам Ашурматовни юлдузлик касалига чалингани ҳақида изоҳ қолдирган бўлса, яна кимдур "Осиё чемпиони бўлдик деб, кўнгилга келганини қилиш керакмас, оқибати шундай бўлади" дея ўзича воқени тахмин қилиб кўрди.

Изоҳ қолдирганлар борки, кўпчилиги Рустам Ашурматовни йўл ҳаракати қоидасини бузган деб ҳисоблаб фикр билдирди. 

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Рустам Ашурматовнинг ўзи билан боғланиб, воқеа қандай бўлгани ва уни ЙПХ хожими нима сабабдан тўхтатганига қизиқдик.

 - Рустам, бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган расмга изоҳ бера оласизми? Нима бўлган эди?

- Ассалому алейкум. Аслида ижтимоий тармоқлардаги фикр билидрилганчалик ҳеч қандай иш бўлгани йўқ. Эрталаб машғулотларга кетаётган вақтимда йўл патрул хизмати ходими тўхтатди. Йўл четида тўхтадим ва ҳужжатларимни тақдим этдим.

ЙПХ ходими ҳужжатларимни текширди ва қачон давлат рақами тақишимни сўради. Мен 2-3 кунда давлат рақами олишимни айтдим ва ҳужжатларимни қайтариб берди. Бошқа ҳеч қандай гап йўқ.

- Сиз қоида бузмагандингизми? Фақат ҳужжатларни текшириш учун тўхтатдими?

- Худди шундай. Қоида бузганим йўқ, улар тўхтатиб ҳужжатларим жойида эканлигини текширишди, холос.

- Ижтимоий тармоқларда фикр билдирган мухлисларга нима дейсиз?

- Нима дейишим мумкин, биз ҳам ҳамма қатори инсонмиз. Энг аввало қоидаларга бўйсунишимиз шарт ва қонун олдида чемпионми ёки оддий инсонми ҳамма баробар.

Шуни тушунган ҳолда йўлда юрганда қоидаларга бўйсунамиз, қоидаларни бузадиган бўлсак худди футболдаги каби қоида бузганимиз учун жазоланишимизни бошқалардан кўра яхшироқ англаймиз. Ҳар хил гап сўзларга ишонмаслигингизни сўраб қоламан.

- Янги мавсумда сизга ва жамоангизга омад тилаймиз.

- Раҳмат.

Манба: www.offsayd.uz
Киритилди: 00:36, 27.02.2018.
Ўқилди: 15136 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6023]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3128]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2712]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2275]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2256]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1812]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1765]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1730]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1695]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1677]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.