Айни пайтда Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида “World Series of Boxing” доирасида жанглар ўтказилмоқда.
Унда, Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” ва Кубанинг “Cuba Domadores” жамоалари ўртасида бешта жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ, энг енгил вазн тоифасида (49 кг.) Ҳасанбой Дўсматов ўзининг жаҳондаги асосий рақиби Йоанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришгани ҳақида хабар бергандик.
Дўстматовдан сўнг, -56 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди ва Олимпиада чемпиони рақибини 2:0 ҳисоби билан чиройли тарзда мағлубиятга учратди.
Учинчи жанг -64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров ва Энди Круз ўртасида бўлиб ўтди. Холдоров ҳам худди жамоадаошлари каби ғалаба қозонмоқчи бўлганди, аммо якунда ўзбекистонлик боксчи 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Демак, бугунги тўқнашувда ҳисоб 2:1 кўринишига етди.
“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores” - 2:1.
Бугунги жанглар:
-49кг: ҲасанбойДўсматов — ЙоҳаннисАргилагос - 3:0.
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес. - 2:0.
-64кг: Иқболжон Холдоров — Энди Круз - 1:2.
-75кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопез
-91кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон