Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Дилмурод Каримов: “Сўғдиёна” билан бир оила бўлиб фақат олға интиламиз!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бу йил янгича форматда ташкил қилинган Супер лига мусобоқасида вилоятимиз бош жамоаси “Сўғдиёна” ҳам  иштирок этади.  Суперлиганинг илк баҳсида эса жиззахликлар сафарда “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради.  Ушбу мавсумда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қиладиган тажрибали Дилмурод Каримов мавсум олди фикрлари билан ўртоқлашди.

-Мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бордик. Йиғин давомида биз мураббийлар томонидан айтилган барча кўрсатмаларни бажардик.  Йиғиндан кўнглим тўлди.  Жамоага келган футболчилар билан тез иноқ бўлиб кетдик. Ҳар бир ўртоқлик учрашувида майдонда бир биримизни тезроқ ўрганишимиз учун астойдил ҳаракат қилдик. Олдимизда мақсад жиддий. Жамоа билан бир оила бўлиб, фақат олға интилиб, барча жиззахлик муҳлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

“Сўғдиёна” мавсумнинг илк ўйинида  сафарда “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйинга жамоа қай даражада тайёр ва сиз футболчи сифатида фикрларингиз.

-Ҳар доим ҳам мавсум бошланиши қийин бўлади. “Пахтакор” кучли рақиб. Лекин биз бор эътиборимизни фақат ғалабага қаратганмиз.  Биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Жамоа тайёрми? Албатта. Барча футболчиларнинг  кайфияти кўтаринки ва биз бу ўйинга жисмонан ва руҳан тайёрмиз.

Шу ўринда ,“Пахтакор” га қарши баҳсда кўплаб жиззахлик муҳлисларни бевосита стадиондан туриб бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Ушбу муҳим ўйинда бизни қўллаб-қуваатлашингизга ишонамиз-дея таъкидлаб ўтди Дилмурод  Каримов

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 20:41, 27.02.2018.
Ўқилди: 2149 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик