Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

МОҚда Республика спорт федерациялари билан йиллик тақвим режаси муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 28 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон спорт федерация ва ассоциациялар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар ҳам иштирок этишди.

"Ушбу йиғилишни ташкил қилишдан мақсад - спорт федерациялари билан ҳамкорликда йиллик тақвим режасини қайта кўриб чиқишимиз лозим. Бундан буёғига тақвим режага алоҳида эътибор қаратилади. Қайси спорт тури йил давомида нечта халқаро мусобақа ва хорижий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади? Қолаверса, турли ёш тоифаларида нечта маҳаллий мусобақалар ташкил этилади? Тақвим режасини тасдиқлашимиздан олдин шу каби саволларга аниқ ва равшан жавобларни билиб олишимиз лозим. Яна бир муҳим жиҳати, спорт турлари орасида маблағларни тақсимлашда шаффофликни йўлга қўйишимиз керак. Давлат томонидан спортга жуда катта маблағлар киритилмоқда. Бу халқнинг пули, уни беҳуда сарфлаб юборишга ҳеч кимнинг хаққи йўқ. Шундай экан, сарфланадиган ҳар бир сўм ҳисобда бўлади” – деди Умид Аҳмаджонов. 

“Яқин орада муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланадиган қарорга кўра, бир қатор вилоятларда, жумладан тоғли ҳудудларда спорт турлари учун Олимпия базалари барпо этилади. Дзюдо, бокс, спорт курашлари, каратэ, таэквондо, қиличбозлик каби спортнинг яккакураш турларида жамоавий мусобақаларни йўлга қўйишимиз лозим. Ҳар бир вилоятнинг ўз терма жамоаси бўлсин. Улар ўртасида мунтазам равишда мусобақалар ташкил этиш орқали биз мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошира оламиз. Оммавийликни оширмай туриб, катта спортда бирор бир натижага эришиб бўлмаслигини бу ерда ўтирган мутахассислар жуда яхши билишади” - деб ўз сўзини давом эттирди МОҚ раҳбари.

Энди мамлакатимиздаги Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимиз базаларига айлантирилади. Уларнинг ҳар бирида Олимпия марказлари ташкил этилади ва ушбу марказларда спортчилар 24 ёшгача спорт билан шуғулланиш билан биргаликда, терма жамоа мураббийларининиг доимий назоратида бўлишади. Бир сўз билан айтганда Олимпия марказлари миллий терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни етказиб бериш билан шуғулланади. Миллий олимпия қўмитаси эса Олимпия захиралари коллежларида барча керакли шароитларни яратиб беради. Уларнинг аксарияти капитал таъмирдан чиқарилади.

Ўз навбатида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов федерациялар учун лозим бўлган барча спорт анжомлари имкон даражасида олиб берилиши, ўқув-машғулотлар базалари таъмирдан чиқарилишини маълум қилди.

"Зарур бўлган техник жиҳозлар, керакли инвентарлар билан таъминлаймиз. Биринчи навбатда Олимпия захиралари спорт коллежига олиб берамиз. Чунки улар терма жамоаларимиз асоси ҳисобланади", - деди Шоакрам Исроилов.

Шунингдек, йиғилиш давомида МОҚ Президенти бундан буён Жисмоний тарбия институтига, Олимпия захиралари коллежларига қабул жараёнларида федерациядаги мутахассисларнинг роли катта бўлишини таъкидлаб, кимда қандай таклиф ёки муаммолар бўлса қабул қилишга тайёр эканлигини айтди.

Йиғилиш давомида федерациялар вакиллари билан шарт-шароитлар, олдинда турган мақсад ва вазифалар ҳамда штат жадваллари борасида муҳокама бўлиб ўтди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:14, 28.02.2018.
Ўқилди: 1736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4831]

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4502]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [4045]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3264]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3173]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [3116]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [3096]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2843]

TEAMtalk: Клопп аллақачон «Реал» учун икки футболчини танлаб қўйган [2631]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2624]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.