"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия кубоги яримфиналида "Лацио" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.
"Лацио - урилган голлар бўйича Европанинг энг яхши маоаларидан бири ҳисобланади. Улар ажойиб жисмоний ҳолат ва техникага эга. Бугун биз яхши ўйнадик, рақибга вазиятлар яратишга йўл қўймадик. Биз гол уришимиз мумкин эди шу билан бирга ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Бу азобли кеча бўлди.
Мен уда бахтли йигитман, менга шундай ноодатий имконият тақдим этилган. Агар "Милан"да қолиш имконияти беришса, албатта қоламан. Бу менинг уйим. Агар қолмасам, бошқа тажриба орттираман", - дейди Гаттузо.
Италия кубоги финали 9 май куни бўлиб ўтади. Унда "Милан" "Ювентус" билан ўйнайди.