Бугун "Uzbek Tigers" жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси доирасида ўзининг учинчи жангини ўтказмоқда.
Саккизинчи мавсумнинг учинчи туридан ўрин олган беллашувда жамоамизга Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси рақиблик қилмоқда.
Бундан олдинги иккита жангда вакилларимиз ижросида ажойиб нокаутларни кўргандик. Тўртинчи жангда эса 81 кг вазн тоифасида рингга чиққан Бектемир Мелиқўзиев рақиби Диего Мотоани 3:0 ҳисобида таслим этди. Таъкидлаш керакки, ҳамюртимиз жангда тўлиқ устунлик қилди. Биз ғалабани нақд қилдик, аммо, барибир, Баҳодир Жалоловдан ҳам ғалаба кутамиз. Айни дамда ҳисоб — 3:1.
Бугун қуйидаги жанглар гувоҳига айланамиз:
-52 кг: Худойназар Файзов —Кейбар Авила — 0:2
-60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета — (Абдурасулов рақибини нокаутга учратди)
-69 кг: Маҳмуд Ғоипов —Александр Ранхел — (Ғоипов рақибини нокаутга учратди)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев —Диего Мотоа — 3:0
+91 кг: Баҳодир Жалолов —Кристиан Салкедо