Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Бухоро» янги футболчиларини таништирди

Баҳо:
+ | -1

Бугун "Бухоро" клуби янги футболчиларини таништирди. Таништирув маросими  Бухоро вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилди. Маросимда 10 нафар янги футболчилар таништирилди.

Ушбу тадбирда дастлаб Бухоро  вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раиси  Барноев Ўктам Исоевич  сўзга чиқиб,  аввало муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамоликларида юртимизда спортни, жумладан, футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар соҳа вакиллари учун муҳим дастур бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди ва йиғилганларга қарата “Бухоро” клуби  2018 йил, янги мавсумда   жамоа чемпионлик учун курашашини айтиб ўтди.

Ундан сўнг жамоа бош  мураббийи Улуғбек Бақоев  сўз олиб, мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.Сўнгра қолганлар ҳам сўзга чиқиб яхши тилакларни билдириб таништирув маросимини очиб беришди.

Шундан кейин жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Сергей Русецкий, Арсланмурат Аманов, Марко Клисура,  Асилбек Амонов, Азиз Ибрагимов, Рахматилло Бердимуродов, Шахбоз Эркинов, Шавкат Саломов, Шавкат  Муллажонов, Баходир Насимовлар  кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали равишда  исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Йиғилган барча   уларни бирдай яхши кутиб олишди. Таништирув маросимидан сўнг мухлислар, ва фахрийларга клуб томонидан совғалар тарқатилди. Маросим вилоят санъат усталарининг консерт дастурлари билан кўтаринки кайфиятда давом этди. Залдаги завқона шукуҳ барчани бирдек қувонтирди.

Ушбу янги  мавсумда “Бухоро” жамоаси яхши натижалар ила юқори чўққиларни забт этади ва олдига қўйган мақсадларига эришади. Биз бунга тилакдошмиз!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:34, 01.03.2018.
Ўқилди: 5732 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик