Кириш Регистрация
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона
27/05 19:00 Локомотив 1-1 Сурхон

Ла лига. «Барселона» очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 26-тури доирасида "Барселона" сафарда "Лас-Пальмас"га қарши баҳс олиб борди. Кутилмаганда, Вальверде шогирдлари мазкур ўйинда ғалаба қозона олишмади.

Ўйин каталонияликларнинг сценарийси асосида бошланди. Меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари 21-дақиқада ўз самарасини берди. Жарима майдончаси ташқарисидан белгиланган жарима зарбаси Лионель Месси голга айлантириб, ҳисобни очди.

Шундан сўнг "кўк-анорранглилар" бироз бўшашишди ва бунинг учун "Лас-Пальмас" рақибни жазолади. Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Агиррегарай "Барса" жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам эса баҳсли пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасидан Кальери унумли фойдаланди.

Шундан сўнг "Барселона" ғалабани ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилди, аммо мезбонлар ишончли ҳимояланиб, дурангни сақлаб қолишди.

Натижада, каталонияликлар "Реал" билан очколар фарқини 15 очкога етказишди, аммо энди "Атлетико" пешқадамдан атиги 5 очко ортда қолмоқда.

Испания Ла лигаси, 26-тур
Бетис – Реал Сосьедад 0:0 (0:0, 0:0)
Бетис – Адан, Манди, Бартра, Фирпо, Герреро, Гарсия, Фабиан Руис, Дурмиси, Будебуз (Санчес, 69), Леон (Рубен Кастро, 69), Тельо (Камараса, 83).
Реал Сосьедад – Мойя, Одриосола, Льоренте, Морено, де ла Белья, Ильярраменди, Субельдия, Сурутуса (Гуриди, 66), Каналес, Хуанми (Янузай, 73), Ойарсабаль (Баутиста, 90).
Огоҳлантиришлар: Леон (35), Бартра (56).

Лас-Пальмас – Барселона 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 21 Месси, 1:1 – 48, пенальти Кальери.
Лас-Пальмас – Чичисола, Агиррегарай, Гальвес, Химо Наварро, Кастельяно (Маседо, 76), Этебо, Гомес (Аквилани, 70), Халилович, Домингес, Самперио (Гарсия Сантана, 86), Кальери.
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Умтити, Вермален, Динь, Алеиш Видаль (Коутиньо, 57), Бускетс, Паулиньо (Ракитич, 63), Иньеста (Дембеле, 75), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Агиррегарай (5), Кастельяно (10), Химо Наварро (20), Динь (24), Серджи Роберто (41), Умтити (52), Этебо (66), Гальвес (68), Кальери (90).

Алавес – Леванте 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Лагуардиа.
Алавес – Пачеко, Агиррегабириа, Лагуардиа, Эли, Дуарте, Ибаи Гомес, Пина, Ману Гарсия, Педраса (Бурги, 78), Гвидетти (Собрино, 70), Мунир.
Леванте – Оласабаль, Педро Лопес, Кабако, Родригес, Луна, Лерма, Моралес, Кампанья (Робер, 34), Лукич, Иви Лопес, Марти (Боатенг, 46).
Огоҳлантиришлар: Педро Лопес (31), Мунир (31), Педраса (33), Робер (44), Пина (47), Боатенг (54), Лерма (60).
Четлатишлар: Родригес (29), Мунир (77).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:53, 02.03.2018.
Ўқилди: 5655 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.