Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Месут Ўзил: «Немисча ўйлайдиган туркман»

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Озил Туркиянинг Hurriyet нашрига интервью берди.

Суҳбат чоғида футболчи нима учун Туркия эмас, балки Германия терма жамоасини танлагани ҳақида гапириб ўтди.

- Месут, келиб чиқишингиз билан боғлиқ саволлар сизни бир умр таъқиб қилса керак?

- Ҳақиқатан ҳам, саволлардан чарчадим. Лекин шуни ишонч билан айтишим мумкинки, турк бўлиш билан бирга немис ҳамман.

- Агар сизни Месут эмас, айтайлик, Маттиас деб аташганида, фаолиятингизда қандайдир ўзгариш бўлармиди?

- Балки. Баъзида шу ҳақда ўйлайман. 10-12 ёшлигимда жамоалар кўригида бўлардим. Эсимда, зарбаларимдан сўнг дарвозабонларнинг қўллари оғриб қоларди. Лекин мени барибир, таркибга қабул қилишмасди.

Ўшанда Маттиаслар, Маркуслар ва Михаэлларни олишарди-ю, мен четда қолаверардим. Бироқ энг муҳими - ҳозир менинг қаердалигим.

- Тарихий ватанингиздан узоқда улғайган турксиз. Германиядаги ҳаёт сизга нима берди?

- Оилада тўрт ўғилмиз. Уйда турк урф-одатлари бўйича тарбия топганмиз. Кўчада, мактабда, футболда эса немисча тарбия бўлган.

- Демак, немисча ўйлайсиз, лекин ўзингизни турк деб ҳисоблайсиз?

- Худди шундай.

- Бошқача бўлганида-чи?

- У ёғи фақат Яратганга аён (кулади).

- Автобиографик китобингизда ёзишингизча, пул йўқлиги туфайли боғчага боролмагансиз, ота-онангиз тўлов қила олишмаган экан. Ҳаммаси шунчалик оғир бўлганми?

- Камбағалликда ўсганман. Онам мактабда фаррош эди, кунига икки маҳал навбатчилик қиларди. Эрталабки соат 7дан 16гача, кейин эса 19дан 22гача ишларди.

Уни деярли кўрмасдим, ўз ҳаётини биз учун қурбон қилганди. Онамнинг ягона мақсади оилани таъминлаб, фарзандларига нурли келажак бериш эди.

- Отангиз-чи?

- Отам қаерларда ишламади, дейсиз. Фабрикада, кафеда, Opel автосалонида... Шунингдек, бильярд зали очишга ҳаракат қилган.

Ишсиз қолган пайтлари ҳам бўлган. Бир сўз билан айтганда, болалигимни енгил ўтган, дейиш қийин. Лекин оиламиз мустаҳкам эди.

- Бугун пулингиз етарли, омадлисиз. Ҳаёт сиз истагандек кечдими?

- Бир нарса дейиш қийин. Шунчаки, футболни болалигимдан яхши кўрганман. Академияда юрганимда, спорт орқали пул ишлашни ўйламаганман. Бор-йўғи муваффақият қозонишни истаганман.

- Муваффақият сизни ўзгартирдими?

- Йўқ, ҳамон ўша Месутман. Ўз олдимга қўйган мақсадларим бор ва уларни забт этишга интиляпман.

- Оила аъзоларингиз билан турк­чада гаплашган бўлсангиз, немис тилини ўрганиш қийинчилик туғдирмаганми?

- Мен туғилиб-ўсган Борнштрасс­да деярли немислар йўқ эди. Бу ажабланарли, биз улардан алоҳида яшардик. 4 ёшимгача фақат турк тилида гаплашганман, немисчада эса қийналардим.

Уни ўрганишим жуда чўзилиб кетган. Асосийси, йиллар ўтиб бу тилни тўлиқ ўзлаштирдим.

- Германия терма жамоасини танлаш қарорингизга ота-онангиз қандай қарашган?

- Улар ўзим бир қарорга келишимга имкон яратиб беришган. Онам Туркияни танлашимни истаган. У менга отам икковлари туғилган Зонгулдак шаҳри ҳақида гапириб берарди.

Ҳаттоки, у ерга борганман, лекин ўзимни уйимдагидек ҳис қилолмаганман. Отам эса Германия термасини танлашимни истаган.

Хуллас, барчасини ўйлаб кўриб, бир қарорга келганман. Мақсадим жаҳон даражасидаги футболчи бўлиш эди. Шу боис ҳам Германияни танлаганман.

- Айтишларича, Туркия элчихонасида паспортингизни қайта қабул қилишни исташмаган экан.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:17, 02.03.2018.
Ўқилди: 4182 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.