Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Эркин кураш. Тўрт нафар спортчимиз финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун эркин кураш баҳсларида иштирок этаётган спортчиларимизнинг барчасида медаль қўлга киритиш учун имконият сақланиб турибди. Уларнинг тўрт нафари олтин медаль учун, яна бири эса бронза медали учун гиламга чиқади.

-57 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган Маҳмуджон Шавкатов Хитой Тайпейи, Қозоғистон ва Эрон мамлакатларидан ташриф буюрган спортчиларни мағлубиятга учратди. Энди у олтин медаль учун шимолий кореялик Кум Сонг Кангга қарши кураш олиб боради.

-70кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ихтиёр Наврўзов эса ҳиндистонлик ва қирғизистонлик рақиблардан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди у ҳал қилувчи жангда Жанубий Корея вакили Сеунг Бонг Лига қарши гиламга чиқади.

-79кг вазнда Осиё чемпионатида иштирок этаётган Рашид Қурбонов эса финалга етиб келиш учун Жанубий Корея, Туркманистон ва Япония спортчиларини мағлуб этди. Энди у Осиё чемпиони бўлиш учун эронлик Иззатиллоҳ Акбаризоринколаини мағлуб этиши лозим.

-97кг вазнли Магомед Ибрагимов баҳсларда Туркманистон, Қирғизистон ва Япониядан ташриф буюрган рақибларни мағлуб этди. Финалда эса спортчимиз эронлик Муҳаммадшафои Гулиҳга қарши курашади.

-65 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашаётган Темуржон Усмоноҳунов хитойлик ва жанубий кореялик рақибни мағлубиятга учратганди. Афсуски, ярим финалда у қозоғистонлик курашчига ютқазиб қўйди. Шундай бўлсада, унда совриндорлар қаторидан ўрин олиш учун имконият етарли. Вакилимиз Шимолий Корея вакили Кукг Ванг Кимни мағлуб эта олса, бронза медали соҳибига айланади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:19, 03.03.2018.
Ўқилди: 2620 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.