Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугун мусобақа доирасида эркин кураш бўйича баҳслар бошланди. Аввалроқ, бугун мусобақада иштирок этаётган беш нафар спортимиз медаллар учун гиламга чиқиши ҳақида хабар қилгандик.
Ҳозиргина Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича финал жанглари якунига етди. Финал баҳсларда иштирок этган икки спортчимиз Ихтиёр Наврўзов (-70кг) ва Магомед Ибрагимов (-97кг) ҳал қилувчи жангда рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Маҳмуджон Шавкатов (-57кг) ва Рашид Қурбонов (-79кг) эса финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояландилар.
-65кг вазн тоифасида бронза медали учун жанг қилган Темуржон Усмоноҳунов эса рақибини мағлуб этиб, бронза медали соҳибига айланди.
Финаллар:
-57кг: Маҳмуджон Шавкатов - Кум Сонг Канг (Шимолий Корея)
-70кг: Ихтиёр Наврўзов - Сеунг Бонг Ли (Жанубий Корея)
-79кг: Рашид Қурбонов - Иззатиллоҳ Акбаризоринколаи (Эрон)
-97кг: Магомед Ибрагимов - Муҳаммадшафои Гулиҳ (Эрон)
Бронза медали учун:
-65кг: Тимур Усмоноҳунов - Кукг Ванг Ким (Шимолий Корея)