"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович фаолятини АҚШда давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"MLSда бир нечта швед ўйинчилари ўйнаганини билмаган эдим. Бу лига ўзига тортмоқда. Лос-Анжелес - яхши шаҳар, таътилда у ерда бўлганман. Келажагим ҳақидаги ҳамма гаплар - миш-мишлардир. Бу яхши, демак, тирик эканман", - дейди Ибраҳимович.