Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 6 март куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида спорт федерациялари раҳбарлари билан навбатдаги йиғилиш ташкил қилинди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Назиржон Худойқулов ва Осиё ўйинларида иштирок этадиган спорт федерациялар мутасаддилари иштирок этишди.

“Авваламбор сизларни табриклаб ўтмоқчимиз. Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев биз орзиқиб кутган фармонга имзо чекдилар. Ушбу фармон устида жуда узоқ вақт иш олиб борилди. Унинг бандлари мукаммал ишлаши учун қаттиқ меҳнат қилишимиз талаб этилади. Энди Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биргаликда, ҳамкорлида фаолият олиб боради. Олдимизга қўйилган талабни бажариш учун имкониятларимиз жуда катта. Энг муҳими ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда иш олиб боришимиз керак бўлади”, - деди Жасур Матчанов.

Йиғилиш давомида спорт федерацияларининг Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни қандай кетаётганлиги ҳақида ахборот берилди. Ундан ташқари МОҚ Бош котиби спортчиларга олимпия стипендияларини тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг ягона ва мукаммал механизмини яратиш хақида гапирди.

“Стипендиялар тизимини қайта кўриб чиқамиз. МОҚ томонидан рағбатлантирилаётган ҳар бир спортчи билан халқаро меъёрлар асосида шартнома тузилади. Керак бўлса, стипендиялар миқдорини бир неча баробар кўтарамиз. Шунга яраша, уларнинг кун тартиби ва рационини ҳам белгилаб чиқамиз. Агар улар шартнома бандларини бузадиган бўлса жаримага тортамиз. Талабларимизга жавоб берадиганларни рағбатлантириш ҳам шунга яраша катта миқдорда бўлади”, - деди Жасур Матчанов.

Шунингдек, йиғилиш давомида энди ҳар бир спорт тури бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун мусобақалар ўтказилиши айтиб ўтилди. Айнан мазкур мусобақалар орқали Осиё ўйинларига бориш учун номзод спортчилар синовдан ўтказилади.

Қолаверса, спортчиларни олимпия спорт турларига йўналтириш борасида ҳам фикр билдириб ўтилди. Энди ҳар бир номзод спортчи кузатиб борилади. Уларнинг кўрсатаётган натижалари таҳлил қилинади. Шунда уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигида ўсиш ёки пасайиш холатлари яққол намоён бўлади.

Маълумки, ўзбек боксининг қитъада ўз ўрни ва мавқъеи бор. Аммо сўнгги Осиё ўйинлари - Инчхон 2014 да  боксчиларимиз томонидан бирорта ҳам олтин медали қўлга киритилмаган. Бугунги йиғилишда ушбу холат юзасидан ҳам фикр алмашилди.

“Айни пайтда ихтиёримизда асосий таркибдан ташқари, захира боксчиларимиз ҳам бор. Уларни ҳам тайёрлаб боряпмиз. Ҳар бир вазн тоифасида 3-4 нафар спортчи ишламоқда. Бу ўз навбатида таркибда соғлом рақобат шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Хабарингиз бор, спортда кутилмаган жароҳатлар ҳам учраб туради. Шу сабабли, захирадаги спортчиларимизни ҳам тайёрлаб боряпмиз. Ўзбекистон бокс терма жамоаси Жакарта 2018 Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида  фақат биринчи ўринни олишни мақсад қилган ”, - деди терма жамоа бош мураббийи  Марат Қурбонов.

Йиғилиш давомида шунингдек,  спорт курашлари, таэквондо, ушу, каратэ, оғир атлетика, гимнастика, гандбол, регби, футбол, енгил атлетика, ўқ отиш, қиличбозлик, камондан отиш, сув спорти, велоспорт, теннис, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, самбо, жуи-житсу, пенчак силат, кураш, гольф ҳамда бадминтон федерациялари вакиллари бирма-бир Индонезиядаги ўйинлар учун режалар, тайёргарлик жараёнлари ҳақида ҳисобот беришди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:14, 06.03.2018.
Ўқилди: 2117 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [13490]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12096]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6847]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6687]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5194]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3333]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2289]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2163]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2061]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.