Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумнинг ҳал қилувчи палласида ўзининг энг зўр спорт формасини кўрсатмоқда. 2018 йили Роналду “Реал” клубининг 10 та ўйинида иштирок этди ва ушбу баҳсларда 14 та тўп киритди.
Португалиялик футболчининг голлар шоуси 21 январь куни “Депортиво” жамоасига қарши бошланди. Шу ўйинда Криштиану дубль қайд этди ва шундан кейин ҳам гол уришда тўхтаб қолаётгани йўқ. Роналду сўнгги ўйинда “Хетафе” жамоаси дарвозасига ҳам иккита тўп киритди.
21 январь кунидан бошлаб Роналду фақатгина “Леванте” клубига қарши ўйинда гол ура олмади (2:2).
Йилнинг бошида аввал 10 та ўйинда 14 гол – футболчининг бутун фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.