Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ПСЖга қарши жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Яхши ва албатта, эсда қоларли дамларни ўтказмоқдамиз. ПСЖ чиройли ўйин кўрсатди ва шунга яраша уларга қаршилик кўрсатиш осон бўлмади. Лекин шундай бўлса-да ғалаба қозонишни уддаладик.
Парижликлар биздан кўпроқ тўп билан муомалада бўлишди, лекин “Реал” тажрибасига таяниб ўйинни давом эттирди.
Агар “Реал” шундай ўйнашда давом этар экан, бизни мағлуб этиш ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши аниқ.
Воқеалар ривожи ўзгариб бормоқда, аммо биз яна ЕЧЛда ўйнаяпмиз, чунки “Реал” ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун дунёга келган”, – деди Ковачич.