“Хемел Хемпстед Таун» ва «Ист Таррок Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйинда қизиқ ҳолат юз берди.
BBCнинг хабар беришича, ўйин вақтида ҳакам “Хемел Хемпстед Таун» футболчиси Санчес Уоттга сариқ карточка кўрсатишга қарор қилади ва буни қайд этиб қўйиш учун футболчининг фамилиясини сўрайди. Санчес фамилиясини айтади, ҳакам эса буни “Футболчи “Нима?” деб сўраяпти ва мен билан баҳслашяпти”, деб ўйлайди (Watt сўзининг талаффузи инглизча “what” билан деярли бир хил, бу сўзнинг таржимаси — “нима?”) ҳамда футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатади. Аммо шу заҳоти Санчеснинг шериклари ҳакамга вазиятни тушунтиришгач, ҳакам хатосини тан олади ва қарорини бекор қилади.
Маълумот учун, Санчес Уотт фаолиятини 2009 йилда “Арсенал”да бошлаган.