Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Қўқон-1912»: Ўринбосарларимиздан иккинчи дуранг

Баҳо:
+ | -

Бугун ўринбосарларимиз Ёшлар лигасидаги иккинчи ўйинларини ўтказишди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлишди.

Ўйинни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 10-дақиқада футболчиларимиз ажойиб ҳужум ташкил этишди.  Аввалига Дилшод Баратов зарба йўллади, ҳимоячилардан қайтган тўпни Иброҳим Мухторов кучли зарба берди. Иброҳимнинг зарбаси салгина ноаниқ бўлди.  24-дақиқада жамоамиз  таркибида мажбурий ўзгариш бўлди Иброҳим Аҳмаджонов ўрнига Бахтиёржон Абдубаннонов майдонга тушди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятлар вужудга келди. Бироқ танаффусгача гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлим шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Тайм бошида ўринбосарларимиз икки марта рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Сўнгги паллада мезбонлар хавфни бартараф этишнинг уддасидан чиқишди.

Учрашув якунланиши арафида Муслим Қурбонов ғалаба тўпига муаллифлик қилиши мумкин эди. Аммо ундан омад юз угирди.

Шу тариқа, ўринбосарларимиз мавсумдаги иккинчи баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этишди.

Ёшлар лигаси

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 0:0

Ҳакамлар: Даулетбай Жалимов, Акмал Султанов, Акмалжон Давронов, Жасур Рустамов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

“Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов, 6. Суҳроб Ярашев, 7. Сардор, Жаҳонов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 14. Алишер Юсупов, 17. Орзу Раззоқов, 18. Ҳусниддин Фазлиддинов, 20. Сергей Прохоров, 32. Аҳлиддин Файзиев, 89 .Рамис Бегишев, 96. Фаррух Жўраев, 

Захира: 46. Элбек Раҳимқулов,  2. Акмал Рустамов, 8. Жаҳонгир Ҳусанов, 38. Суннат Маҳмудов, 86.Феруз Норов, 93. Бобир Мамиров. 99. Илҳом Кенжаев.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Иброҳим Ғофуров, 10. Иброҳим Мухторов,  11. Муслим Қурбонов, 14. Иброҳим Аҳмаджонов, 17. Дилшод Баратов, 18. Достон Мелиқўзиев, 25. Исмоил Охунжонов,  77. Мўмин Содиқжонов, 96. Ислом Тошпўлатов, 98. Савелий Абрамов,

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамз Исақов, 26. Исмоил Толипов, 70. Аваз Юсуфжонов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 00:14, 08.03.2018.
Ўқилди: 1545 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик