“Наполи” клуби дарвозабони Пепе Рейна фаолиятини “Милан”да давом эттиради.
Томонлар ўзаро келишиб олганликлари ҳақида Италиянинг етакчи Gazzetta dello Sport ва Sport Mediaset нашрлари хабар беришди.
Испаниялик дарвозабон шу йилнинг 30 июнь куни “россонери”лар билан эркин агент сифатида шартнома имзолайди. Рейна “Наполи” билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган.
“Милан” эса ҳозирдан Рейна билан шартнома имзолаши ҳақида ФИФА қонунларига кўра, “Наполи”ни ҳам огоҳлантириб қўйган.
“Милан” 35 ёшли дарвозабон билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва Пепенинг йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этади.