Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Виктор Кумиков: “АГМКга жасурлик етишмади”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунлангач, АГМК жамоаси бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрини айтиб ўтди.

- Биз мағлубиятга учрадик, рақиб бугун ғалабага ҳақли эди. Биз эса керакли натижага эриша олмадик. Билмадим нима бўлди, балки уйдаги илк ўйиндир... Бу ўйин бу йилги ўйинларимиз ичида энг ёмони бўлди. Ўқув-машғулот йиғини давомида, илк турда  бу даражада мазмунсиз ўйин ўтказмагандик.

"Бунёдкор" жамоаси билан ўтган ўйинни кўргандим, анча фаол бўлганди футболчилар. Жамоангизга нима етишмади?

- Жасурлик ва аниқлик етишмади.

"Навбаҳор" жамоаси ҳақида фикрингиз.

- Рақиб имконият берилишини кутди ва боридан унумли фойдаланди. Қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Яна гол уришлари мумкин эди. Биз ҳисобда ортда қолгач, олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Биринчи таймда тенг ўйин бўлган бўлса, иккинчи таймда улар фаолроқ бўлишди. Шу сабабли ғалабага ҳақли бўлишди.

Мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Ҳозирча биринчи босқичда кучли олтиликка кириш вазифа ҳисобланади. Мавсум энди бошланди бор эътиборни шунга қаратамиз.

Лутфулла Тўраев: - Ўз майдонимизда биринчи ўйинни ўтказдик. Мухлисларга раҳмат стадионга ташриф буюрганлари учун. Ўйинимиз қовушмади, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб қўйдик. Футболчилар билан гаплашиб олдик, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 10:21, 09.03.2018.
Ўқилди: 1807 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.