Андижон шаҳрида 8-март ҳалқаро хотин-қизлар кунига бағишланган футбол бўйича “Андижон баҳори” деб номланган мусобақа бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақа икки йўналишда олийгоҳлар ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги ўқув муассасалари ҳамда иккинчи йўналиш спорт мактаблари ўқувчи қизларининг футбол жамоалари ўртасида ўтказилди.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад вилоятда аёллар футболини янада ривожлантириш, вилоятдаги ўқув муассасалар талабалари ўртасида дўстлик ришталарини боғлаш ва “Андижанка” жамоасига иқтидорли қизларни танлаб олишдан иборатдир. Икки йўналишда ўтказилган мусобақанинг биринчи йўналиши олийгоҳлар ва касб-ҳунар коллежлари ўртасида ўтказилган мусобақада 1-ўринн Андижон Давлат Университети жамоаси, 2-ўринни Андижон Қишлоқ хўжалиги институти жамоаси, 3-ўринни Андижон Тиббиёт институти ва Андижон Машинасозлик институти жамоалари эгаллашди. Иккинчи йўналиш спорт мактаблари ўртасидаги мусобақада 1-ўринни Хўжаобод туман спорт мактаби, 2-ўринни Улуғнор туман спорт мактаби жамоалари эгаллашди. Шунингдек номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Вилоят хотин-қизлар кўмитаси раиси ўринбосари Низомова Мавлуда Шералиевна, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримовлар иштирок этиб, ғолиб футболчи қизларни байрам билан табриклаб, қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирлашдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг тақвим режасига асосан Самарқанд вилоятида 12 ёшли қизлар ўртасида Республика мусобақаси ҳам бошланди. Ушбу мусобақага барча вилоятдан 12 ёшли қизлар терма жамоалари қатнашиши режалаштирилган. Мусобақа Самарқанд вилоятининг “Футзал” спорт мажмуасида ўтказилмокда. Дастлабки ўйин Самарканд ва Андижон вилоятлари ўртасида бўлиб ўтди.