Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ношуд исрофгар – Вальтер Сабатинининг аъло хариди

Баҳо:
+ | -

Вальтер Сабатини Римда исрофгар мутахассис сифатида танилган. Бироқ «Рома»нинг сўнгги омадли трансфери айнан шу спорт директорининг ташаббуси билан амалга ошди.

2016 йили «бўрилар» Алиссон Бекерни Войцех Шенснига ўринбосар сифатида харид қилишганди.

Ўшанда атиги икки мавсум ичида бразилиялик футболчининг «очилиши» ва «А» сериянинг энг моҳир дарвозабонлари сафидан жой олишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаганди.

Аввалги мавсумни Алиссон захира ўриндиғида янги жамоадошларининг майдондаги ҳаракатларини кузатиш билан ўтказди. Чунки «бўрилар» дарвозаси Войцех Шенснига топшириб қўйилганди. Шу боис, унинг бразилиялик касбдоши ўзининг бор маҳоратини фақат машғулотларда намойиш этишга мажбур бўлди.

Унинг ноёб иқтидори бош мураббий Лучано Спаллеттининг эътиборидан четда қолган бўлсада, дарвозабонлар мураббийи Роберто Негрисоло Бекернинг Шенснидан кўра маҳоратлироқ эканини бир неча марта таъкидлаб ўтганди. Спаллетти ўрнини эгаллаган Ди Франческо сал қолса Алиссоннинг «Рома»даги фаолиятига чек қўйиши мумкин эди.

Ёзда унинг таклифи билан «Сассуоло»дан ташриф буюрган Эусебио дарвоза чизиғини яна бир кипер билан кучайтириш лозим, деган қарорга келди.

Шу паллада бразилиялик пос-бон ўз ҳуқуқи учун курашиш лозимлигини англаб, масалани кўндаланг қўйди: «Агаржамоаянгифутболчихаридқилиб, унгаасосийдарвозабонмақоминиберса, ментрансферталабқилишимниайтдим. Бу хабар мени ғазаблантирди. Ниҳоят, кутилган дамлар келиб, Шенсни клубни тарк этганида, ўрнига бошқа рақобатчини «тиқишмоқчи»!

Ди Франческо мени тўғри тушунди ва мунтазам равишда майдонга тушишимга кафолат берди». Шу тариқа «бўрилар»нинг сўнгги чизиғи ўзгаришсиз қолди - 26 ёшли польшалик Лукаш Скорупски ва 40 ёшли румин Богдан Лобонц.

Алиссон Бекер эса биринчи рақмни расмийлаштиргач, шундай хитоб қилди: «Устозимдунёдагиэнгҳалолмураббий! Ажойиб ўйинларим билан унинг ишончини оқлашни жуда-жуда истайман!».

Буни қарангки, Бекернинг гаплари шунчаки хушомад эмас, балки чин дилдан айтилган самимий ният эканлиги яшил майдонда ўз исботини топмоқда. Очиғи, «Рома» таркибидаги ҳеч бир ўйинчини ёрқин фаолият юритмоқда, деб баралла айтолмаймиз.

Эдин Жеконинг маҳсулдорлиги пасайиб кетди, Ража Наингголаннинг жиззаки табиати жамоага манфаат эмас, нуқул зарар келтирмоқда. Бир пайтлари ноёб иқтидори билан барчани ҳайратга сол-ган ал Шаарави эса бутунлай «сўниб» қолди.

«Рома»да мухлислар кўнглини ром этаётган ягона футболчи - Алиссон Бекер! Жорий мавсум у «А» серияси доирасида 24 марта майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19та гол ўтказиб юборди. Италия чемпионатидаги энг яхши кўрсаткич!

Ҳар бир учрашувда ўтказиб юборган голлари сони ўртача 0,79тага тенг. Бу борада иккинчи натижани қайд этаётган «Женоа» кипери Маттиа Перинники - 1,04.

Алиссон Бекернинг Италия майдонларидаги самарали фаолияти энди бутун қитъанинг эътиборини тортмоқда.

Opta мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2017|2018 йиллар мавсумидаги «қуруқ» учрашувлар сони бўйича у Европанинг моҳир дарвозабонлари рўйхатидан жой олди.

Қизиғи, айнан шу борада Алиссон ўзининг «Манчестер Сити»даги ватандоши Эдерсондан орқада.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:24, 12.03.2018.
Ўқилди: 3646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.