Грециянинг ПАОК клуби президенти АЕК клуби билан учрашувдаги воқеа учун расман узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, Греция чемпионатининг 25-турида ПАОК-АЕК учрашуви (0:0) охирига етмай тўхтаб қолган. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ПАОК гол урган, аммо ҳакам буни бу вазиятни офсайд деб топган. Натижада майдонда икки томон ўртасида жанжал кўтарилган ва мезбонлар президенти Иван Саввиди майдонга тушиб жанжалга аралашган. Фотографлар унинг тўппончаси борлиги пайқаб, уни суратини тарқатдилар. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Саввиди ҳакамга пўписа қилиб, голни ҳисоблашни талаб қилган. АЕК учрашувни давом эттиришдан бош тортган.
"ПАОК мухлислари, грециялик ишқибозлар ва дунё футбол жамиятидан узр сўрайман. Бўлиб ўтган ишдан афсусдаман. Майдонга бу тариқа тушмаслигим керак эди.
Менинг бу ҳаракатимга грек футболидаги охирги носоғлом вазият ва ўша учрашувдаги чидаб бўлмас ва носпортча муносабат сабаб бўлди: ҳакамлар ҳаракати, ўйин тўхталишлари, жанжаллар ва ҳар икки томоннинг ўнлаб ходимларининг майдонга тушиб кетишлари. Ишонинг, менинг ҳакамлар билан ҳам, рақиб ўйинчилари билан ҳам тортишиш ниятим йўқ эди ва албатта, ҳеч кимга таҳдид қилганим ҳам йўқ", - дейди Саввиди.