"Рома" бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ЕЧЛ нимчорак финалида "Шахтёр"ни ортда қолдириб чорак финалга йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг (1:0, биринчи ўйин - 1:2) ҳиссиётларини яширмади.
"Менинг футболчиларим бугун ҳаёт-мамот жангини ўтказдилар. Бу албовар қилмас натижа. Қийин даврга қарамасдан ажойиб мавсумни ўтказяпмиз, чемпионлар лигаси чорак финалига чиқдик. Баданимда чумоли ўрмалагандай бўлмоқда. Менимча мухлисларимизда ҳам шундай.
Бир неча кун аввал Монтелла билан гаплашган ва финалда учрашиш ҳақида ўйлаган эдик. Шундай бўлишига умид қиламиз. Аммо кейинги босқичда ким билан учрашишимизнинг менга фарқи йўқ. Аввал олдинга интилаётганимизни ҳис қилишимиз керак", - дейди Ди Франческо.