"Рома" ҳуумчиси Эдин Жеко ЕЧЛ нимчорак финалида "Шахтёр" билан жавоб учрашувида (1:0) ягона гол муаллифи бўлди. У ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу мен ва бутун жамоа учун буюк кеча бўлди. Бунга муносиб бўлдик.
Битта гол бизни кейинги босқичга олиб чиқишини билардик. Биз уни урдик ва биргалашиб натижани сақлаб қолдик.
Голдаги вазият? Ҳа, мен тўпни дарвоза томонга бораётганини кўрдим, кейин қандайдир йўлини ўзгартирди. Аммо биринчи гол том маънода олтин гол бўлди. Жамоам билан фахрланаман, биз жуда кучли жамоани енгдик", - дейди Жеко.