“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте “Барселона”га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Камп Ноу” — фантастик стадион. Ўйлайманки, бу майдонда ўйнаш жараёнида ҳар бир футболчини ҳаяжон босиши табиий. “Челси”нинг кўплаб футболчилари бу майдонда биринчи марта ўйнашади. Шунинг учун бугунги ўйинда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.
Биринчи ўйинда яхши ўйин кўрсатдки ва дунёнинг энг яхши жамоасига муносиб қаршилик кўрсата олдик. Тўғри, биринчи ўйин натижаси “Барселона”га бироз бўлсада ишонч бағишлайди. Аммо шунда ҳам улар ғалаба учун майдонга тушишлари аниқ. Шунчаки концентрацияни сақлай олишимиз зарур. Биз бу турнирда қолишга мажбурмиз. Агар кейинги босқичга чиқишни истасак, ҳар бир юзага келган вазиятдан тўғри фойдаланишимиз керак”, — деди Конте.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Челси” учрашуви Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.