Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Суперлига. «Металлург» тезкор гол туфайли ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Металлург" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди. Бугунги ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори эди.

Учрашув мезбонлар учун омадли бошланди. Ўйиннинг 2-дақиқасида бекободликлар уюштирган ҳужум натижасида Суҳроб Нуруллоев ҳисобни очди.

5-дақиқада меҳмонлар вакили Суҳроб Бердиевда яхши вазият вужудга келганди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 12-дақиқада Марко Миличнинг бош билан зарбасидан кейин туп дарвоза устини ёнгинасидан ўтиб кетди. 23-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини мезбонлар посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. Ушбу вазиятда Зафар Сафоев майдон эгаларини муқаррар голдан қутқарди.

Баҳснинг 36-дақиқасида мезбонлар иккинчи голни уришганди. Забиҳулло Ўринбоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган деб топилди ва гол инобатга олинмади.

Иккинчи таймни қўқонликлар анча фаол бошлашди. 48-дақиқада Бердиевннинг зарабси салгина ноаниқ кўриниш олди. 57-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир шиддатли ҳужум ташкил этдик. “Металлург” муқаррар голдан қутилиб қолди, тўп дарвоза устинига тегиб қайтди. Орадан икки дақиқа ўтиб яна мезбонлар тўп киритишганди. Аммо бу сафар ҳам бекободликллар футболчиси офсайдда қолиб кетганди.

81-дақиқада майдон эгалари иккинчи бор гол уришлари мумкин эди. Забихулло Ўринбоев яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Орадан бир дақиқа ўтиб энди Отақўзиев яхши вазият юзага келди.

Қолган дақиқаларда "Қўқон-1912" катта куч билан ҳужумга зўр берди. Аммо мезбонлар дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Натижада "Металлург" ўз очколарини 5тага етказиб, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Суперлига, 3-тур
“Металлург” – “Қўқон-1912” – 1:0
Гол: Суҳроб Нуруллоев – 2.
«Металлург»: 1. Зафар Сафоев, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев (17. Жавоҳир Соҳибов-75), 8. Шаҳзод Шайманов, 9. Забухилло Ўринбоев, 10. Ислом Исоқжонов, 16. Жасур Ҳасанов, 55. Акбар Исматуллаев, 77. Муҳаммад Исаев, 88. Аброр Ҳусинов (20. Дилёр Эрматов-65), 90. Зафар Тўраев (91. Павел Смольяченко-85).
«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (с), 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев (18. Баҳодир Пардаев-71), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков (7. Жамшид Ҳасанов-86), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо-46).
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи – И. Нехочин (Наманган).
Комиссар: Р. Черников.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:58, 16.03.2018.
Ўқилди: 2091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.