Бугун “Барселона” ўз майдонида “Атлетик”дан устун келиб, 29-турдан сўнг очколари сонини 75тага етказиб олди.
“Вильярреал” драматик кечган ўйинда “Атлетико”ни мағлуб этди. 2:1. Мадридликлар 64 очко билан чемпионат якунланишига 9 тур қолганида пешқадам “Барселона”дан 11 очко ортда боришмоқда.
Учинчи ўринда “Валенсия” 59 очко билан кетаётганди, аммо “Реал” “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, очколари сонини 60тага етказди ва учинчи ўринга қайтди. “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги фарқ 15тани ташкил этади.
29-турдан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган: