Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон МТЖ бугун “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу йилнинг 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди. Аввалроқ хабар қилинганидек,  миллий терма жамоани сафардаги ўртоқлик ўйинларида мураббийлар кенгаши бошқариб боради. Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев, Шота Арвеладзе каби мутахассислар терма жамоани шакллантириш, таркибга футболчиларни жалб қилиш ва машғулотлар олиб боришда ўз маслаҳатларини бериб ўтишди.

Аммо Шота Арвеладзе ва Рўзиқул Бердиев миллий терма жамоа билан Марокашга боришмайди. Арвеладзе ФИФА кунларидан фойдаланиб оилавий масала бўйича Грузияга йўл оладиган бўлди. Рўзиқул Бердиев эса “Насаф” клуби билан ОЧЛнинг навбатдаги ўйинига тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистонда қоладиган бўлди.

Аввалроқ мураббийлар кенгаши Сенегал ва Марокашга қарши ўртоқлик ўйинларига жалб қилган футболчилар рўйхати эълон қилинганди.

Эртага 20 март куни тонгда соат 09:15да миллий терма жамоа аъзолари Истамбулга учишади. У ерда бир кун машғулот олиб бориб, кейин Марокашга йўл олишади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:01, 19.03.2018.
Ўқилди: 3885 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.