"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Неманья Матич жамоа устози Жозе Моуриньо ҳақида мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
"Ҳаётимда кўп мураббийларни кўрганман, аммо Моуриньо ўзгача. У ҳар доим ғалаба қозонишни истайди. Ўйин назоратини йўқотсак, мураббий бунга чидай олмайди. Менимча, шунинг учун у фаолиятида 20дан ортиқ соврин ютган бўлса керак.
Моуриньо билан ишлаш қийин, у футболчилардан ҳар сафар кўпроқ нарса кутади. Агар премьер-лигада ғолиб чиқса ҳам, келгуси йили яна шуни хоҳлайди. Бундай юқори савияда, ўзим ўйнаган "МЮ" ёки "Челси"да катта босимга тайёр бўлиш керак", - дейди Матич.