Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Муҳаммад Салоҳ - Мисрда биринчи инсон

Баҳо:
+2 | -

"Ливерпуль" яримҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ ЖЧ-2018 олдидан Vodafone'нинг Миср бўлими юзи бўлди.

Шартнома декабрь ойида тузилди. Бунинг учун футболчи Мисрга бориши шарт бўлмади - "Ливерпуль" уни машғулотлардан қизғанди. Vodafone'нинг Миср бўлими ходимлари Ливерпулга келдилар.

Компания Салоҳнинг битта голи учун ҳар бир абонентига 11 дақиқадан қўшимча вақт беришни ваъда қилди (11 - футболчининг рақами). Бунинг учун мижозлар Mo Salah World тарифига уланишлари керак. Март ойи ўрталаригача Салоҳ 39 та гол урди.

Салоҳнинг гонарари номаълум, аммо у фақат Vodafone'дан пул олмайди. Бу мавсумда Uber билан ҳам шартнома имзолаган. Уч йилдан буён Pepsi'нинг расмий шахси ҳисобланади.

Миср Vodafone'ни учун Салоҳ – идеал қаҳрамон. У ҳозир Мисрда биринчи инсон. "Ливерпуль" ўйинлари куни Қоҳирада қатновлар тўхтаб қолади, ҳар бир шаҳарда 11-рақамли футболка кийганларни учратиш мумкин. Уни ватанини унутмагани учун ҳам севадилар.

• Декабрда миср фунти инқироз ёқасида эди. Валюта курсини мувофиқлаштириш учун Миср ҳукуматига пул керак бўлди. Салоҳ тезлик билан 210 минг англия фунтини ўтказиб берди.

• Салоҳ Басьюн шаҳри шифохонасини жиҳозлаш учун 12 млн миср фунти (555 минг евро) ҳадя қилди. Унинг ёрдамида жонлантириш, туғуриқ бўлимлари ва тез ёрдам бўлимлари таъмирдан чиқарилди.

• Салоҳ жонажон қишлоғи Нагигда мактаб қурди.

• ЖЧ-2018 йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг мисрлик тадбиркор Мамдуҳ Аббос футболчига вилла совға қилди Салоҳ буни Нагриг қишлоғи ривожи учун сарфлашни сўради.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:13, 21.03.2018.
Ўқилди: 6724 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик