Англия футбол ассоциацияси "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични букмекер билан ҳамкорлиги учун жазолаши мумкин дея хабар беради Mirror.
Швециялик 36 ёшли футболчи Европанинг йирик букмекерлик идорасининг реклама кампаниясида иштирок этишга келишиб олди, бу АФА қоидаларига зиддир.
Ассоциациядагилар футболчининг ҳамкорликдан воз кечишини, акс ғолда унга нисбатан санкция қўлланиши мумкинлигини айтмоқдалар.