Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Усэйн Болт Германия клуби билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Қисқа масофаларга югуриш бўйича Олимпиада ва жаҳоннинг 11 карра чемпиони Усэйн Болт Дортмунддинг “Боруссия” клуби билан келишувга эришди.

Ямайкалик спринтер ўзининг  ижтимоий тармоқдаги саҳифасиги сариқ-қора либосда суратга тушганини жойлаштириб, “BVB жума куни тайёр туринг” деган ёзувни илова қилган.

Шундан кейин Германия жамоаси ҳам ўзининг расмий сайтида “Болт келмоқда” деган хабарни тарқатди.

Хабарларга кўра, Усэйн Болт эртага, 23 март жума куни “Боруссия” футболчилари билан ўйин олди машғулотларида иштирок этади.

Улар билан биргаликда бўлғуси учрашувга ҳозирлик кўради. Йиғин 23 март куни Дортмунднинг машҳур стадиони “Сигнал Идуна Парк”да Германия вақти билан 12:30 да бошланади.

Маълумот ўрнида, ямайкалик енгил атлетикачи Усейн Больт 8 карра Олимпиада, 11 марта жаҳон чемпионлигига эришган. Шунингдек, Болт 100 метр ва 200 метр масофаларга югуриш бўйича жаҳон рекордчиси ҳам саналади.

Дарвоқе, спринтер “Боруссия”дан аввал “Манчестер Юнайтед” билан ҳам шартнома тузишни режалаштираётганди.

Бироқ 31 ёшли спортчини Жозе Моуриньо ўз клубида кўришни истамаган чоғи, Усейн охири немис клубини танлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Усэйн Болт Жанубий Африканинг “Мамелоди Сандаунз” клубида ўйнаши маълум бўлганди. Аммо Болт ЖАРда шунчаки, хайрия ўйинида иштирок этганди холос.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 19:20, 22.03.2018.
Ўқилди: 8096 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4187]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3606]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2945]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2252]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2146]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2081]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1998]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1880]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1773]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1452]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик